Жамият | 15:31 / 24.06.2025
1194
2 дақиқада ўқилади

Миллий тадқиқот университетида “Битирувчи - 2025” тадбири ўтказилди

2025 йил 23 июн куни “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети Маданият саройида 2024-2025 ўқув йилида Иқтисодиёт ҳамда Бухгалтерия ҳисоби ва аудит таълим йўналиши бакалавриат босқичини тамомлаётган битирувчи курс талабаларининг “Битирувчи-2025” тадбири юқори савияда ўтказилди.

Фото: ТИҚХММИ

Республикамиз Олий таълим тизимида алоҳида тарихий воқелик сифатида шуни эътироф этиш керакки, Дунёнинг энг нуфузли таълим тизимидаги таҳлилий агентлик Quacquarelli Symonds (QS) World University Ranking 2025-йилда дунёнинг энг нуфузли университетлари рейтингини эълон қилди, дунёнинг 8000 дан ортиқ университетлари иштирок этган бу рейтингда Ўзбекистон республикаси Олий таълим муассасалари тарихида биринчи бор ТОП 500 та дунёнинг энг нуфузли университетлари қаторига “Тошкент ирригация ва қишлақ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети рейтинг натижаларига кўра 469-ўрини эгаллади. 

2024-2025 ўқув йилида Университетни 2234 нафар талаба битирмоқда шундан, “Иқтисодиёт” факультетини 103 нафар битирувчиларидан 21 нафари университетни имтиёзли диплом билан тамомлади. Битирувчиларнинг 89 нафари битирув олди амалиётни ўтаган ташкилотларда расмий иш фаолиятини бошлаган бўлса, 3 нафари хорижий нуфузли олий таълим муассасаларнинг магистратура дастурларига қабул қилиш бўйича таклиф олган, 42 нафари Б2 ва C1 даражали хорижий тил билиш сертификатларига эга.

Университетда ўзига хос ўрин ва анъаналарига эга бўлган "Иқтисодиёт" факультетида етуклик дипломларини топшириш тадбири тантанали тарзда ўтди. Битирувчи талабалар ҳамда уларнинг ота-оналарини табриклаш ва дипломларни топширишда “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ректори, профессор Баҳодир Мирзаев, проректорлар ва иш берувчи ташкилот вакиллари иштирок этди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид