18 нафар ёш мутахассис «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди
Ёшлар куни муносабати билан халқ таълими тизимида самарали меҳнат фаолиятини олиб бораётган 18 нафар ёшларга «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони топширилди.
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, шу кунгача ушбу мукофот билан таълим тизимида 10 йилдан ортиқ фаолият юритаётган, аниқ натижаларга эришган, фаол тизим ходимлари тақдирланиб келган. Бу йил истисно тариқасида ёш мутахассисларга ушбу кўкрак нишонлари топширилган.
Мукофотланганлар орасида Халқ таълими вазирлиги марказий аппаратидан 6 нафар, Республика таълим маркази, Чортоқ тумани халқ таълими бўлими, Андижон, Жиззах, Қарши, Термиз, Ангрен шаҳарлари, шунингдек, Нукус, Ромитан, Оқдарё, Бағдод, Урганч туманларидаги мактабларнинг 1 нафардан вакиллари бор.
Халқ таълими вазирлиги марказий аппарати ҳамда Республика таълим марказида ишловчи ходимларга «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишонини вазир Шерзод Шерматов топширди.
Қайд этилишича, ҳудудлардан тақдирланган ёшларга кўкрак нишонлари карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан тантанали равишда топширилади.
Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Мавзуга оид
19:55 / 25.09.2023
«Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди
20:25 / 04.09.2023
«Ибратли оила» кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди
11:08 / 18.03.2023
«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони Маҳалла тизими ходимлари куни арафасида топширилади
23:23 / 27.10.2022