Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Netflix афроамерикаликларга хизмат кўрсатадиган банкларга 100 млн доллар ўтказади
Netflix видеосервиси асосан афроамерикаликларга хизмат кўрсатадиган 30та молия компанияси, банк ва кредит иттифоқларига ўз пул маблағларининг 2 фоизини ўтказади. Компаниянинг пул маблағлари 5 млрд долларни ташкил этади.
Компания бу маблағ мазкур молия институтларининг аҳоли ва бизнесга кредит ажратиш имкониятини яхшилашига умид қилмоқда.
Кўплаб компаниялар афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлимидан кейин ижтимоий тенгсизлик ва ирқчиликка қарши кураш билан шуғулланадиган ташкилотларни қўллаб-қувватлашни бошлади. Масалан, Nike ва унинг Jordan бренди ана шундай ташкилотларга июнь ойида 140 млн доллар ўтказиб берди.
Аввалроқ Netflix қора танли санъат арбоблари ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотларга 5 млн доллар ажратишга ваъда берганди. Компания эндиликда қора танли аҳолига кредит берадиган молия институтларини қўллаб-қувватлашга қарор қилди.
АҚШ депозитларни суғурталаш бўйича федерал корпорациясининг маълумотига кўра, эгалари ёки раҳбарлари қора танлилар бўлган молия институтлари мамлакатдаги барча тижорат банкларининг атиги 1 фоизини ташкил этади.
Мавзуга оид
08:37 / 27.02.2026
Netflix Warner Bros.'ни сотиб олиш бўйича келишувдан чиқмоқчи
13:11 / 23.12.2025
Netflix'га рақобат: Paramount WBD учун 108 млрд долларлик таклиф тайёрлади
12:30 / 22.07.2025
Netflix’да норозилик, шаҳар банкротлиги ва Брунейни бой қилган компания – 22 июл бизнес тарихида
20:54 / 18.07.2025