Жамият | 20:00 / 02.07.2020
26620
6 дақиқада ўқилади
Реклама

MJ Developers лойиҳалари: Ўзбекистонда қурилаётган янги «шаҳарлар»

Ўзбек қурилиш бозорининг янги вакили – MJ Developers ҳақида эҳтимол кўпчилик эшитган бўлса керак.

Нафақат девелоперлик фаолияти соҳасида жаҳон тажрибасига эга халқаро компания, балки компаниянинг Ўзбекистонда қанчалик йирик лойиҳаларни амалга ошираётгани ҳам эътиборимизни тортади.

MJ Developers «шаҳар ичида шаҳар» концепциясига асосланган лойиҳаларни яратади ва амалга оширади. Булар ўзларининг пухта ўйланган инфратузилмасига эга smart турар жой комплексларидир. Асосий вазифа шундан иборатки, қулайлик ва шинамликнинг барча элементлари мажмуа ҳудудида, бир қадамлик масофада бўлган турар жой мажмуасини яратиш ва лойиҳалашдир. Шунингдек, қурилиш жараёнида компания замонавий технологиялардан фойдаланади ҳамда кучли хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб қилади.

Ўзбекистонда бир вақтнинг ўзида 4 лойиҳа амалга оширилади, бироқ биз бугун нафақат лойиҳалар ҳақида, балки қурилиш майдонидаги янгиликлар ҳақида ҳам айтиб ўтмоқчимиз.

Бухорода замонавий меҳмонхона «MV Bukhara Hotel» қурилмоқда. «MV Bukhara Hotel» сармоясининг умумий ҳажми 5 млн АҚШ долларидан кўпроқдир. 228 номер, 7 қават, президент номерлари, спа, бассейн, диско бар, банкет зали, буларнинг ҳаммаси янги меҳмонхона мажмуаси ҳудудида жойлашади. Лойиҳа барча жаҳон стандартлари бўйича лойиҳалаштирилган ва айни дамда қурилиш ишлари жадал кетмоқда. Шу фурсатда меҳмонхона асосий биносининг пойдевори, ташқи деворлари ва зиналар учун жойлар қурилиб битказилди. Ундан ташқари ички ҳовли ҳудудида ҳам пойдевор ва икки қават қурилиши ишлари якунланган. Ҳозирда учинчи қават қурилиши ишлари фаол давом этмоқда. Банкет залининг ҳам пойдевори тайёр ва биринчи қават деворларини кўтариш ишлари олиб борилмоқда. 

Наманганда эса шаҳарнинг янги бизнес ва кўнгилочар маркази бўладиган Namangan Square мажмуасининг қурилиш ва сотув ишлари жадаллик билан бормоқда. Ушбу лойиҳанинг сармоя ҳажми 50 млн АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳа Наманганнинг нуфузли туманларидан бирининг 18 гектар майдонини эгаллайди. Мажмуа турар жой бинолари, бизнес марказлари, савдо ва тижорат майдонларидан иборат бўлади. шуниси эътиборлики, 18 гектар майдоннинг 60 фоизи яшил майдонлар ва сайр йўлаклари учун ажратилади. «Шаҳар ичида шаҳар» концепцияси мажмуанинг шахсий микроиқлимини ҳам англатади. Шу билан бир қаторда, Boulevard Plaza ва Iconic Towers каби аҳамиятли жойлар ҳақида ҳам айтиб ўтиш жоиздир.

Boulevard Plaza кафе, дўконлар ва ҳатто тунги бозори мавжуд ажойиб хиёбон бўлади. Хиёбонга нафақат Namangan Square аҳолиси, балки барча хоҳловчилар ҳам ташриф буюришлари мумкин. Iconic Towers бу мамлакатда аналоги йўқ бўлган ҳашаматли бизнес марказдир. Айни дамда қурилиш ишлари жадаллик билан бормоқда. А03 ва А02 блокларида опалубка ишлари амалга оширилмоқда, А03 блоки биринчи қаватининг сантехника трубалари ва элект симлари ўтказиб бўлинган. Деворлар кўтарилмоқда ва поллар қуйилмоқда. Савдо майдонлари пойдевори учун котлован қазилган ва лифт шахтаси тайёрланмоқда.

Тошкентда Minerva City мажмуаси қурилмоқда, бу пойтахтнинг янги таълим марказидаги турар жой мажмуасидир. Мажмуа шаҳарнинг энг фаол қурилиш олиб борилаётган Сергели тумани барпо этилмоқда. Minerva City 100 гектар майдонни эгаллайди. Сармоя ҳажми эса 500 млн АҚШ долларини ташкил этади. У ерда шопинг марказлари, меҳмонхоналар, бизнес марказлари ва офис бинолари, премиум даражасидаги турар жойлар, шунингдек, болалар боғчалари, мактаблар ва жаҳон даражасидаги коллежлар жойлашади. Халқаро университет эса мажмуанинг ҳақиқий дурдонаси бўлади. Тез кунларда мажмуа савдо офисининг очилиши кутилмоқда. Ҳозирги кунда клабхаус (кўп профилли кўнгилочар-соғломлаштириш маркази) биносининг қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Айнан ана шу бинода савдо офиси очилади, сиз бу ерда лойиҳа билан яқиндан танишиш имконига эга бўласиз. Опалубка ва том ёпиш ишлари фаол олиб борилмоқда. Тижорат иншоотлари учун пойдеворлар тайёрлаб қўйилган, устунларнинг кўп қисми ўрнатилган, кейинги босқичга тайёргарлик ишлари бормоқда. Турар жой бинолари учун 3та котлован қазилган.

Тошкентдаги яна бир лойиҳа 100 гектарга мўлжалланган, сармоя ҳажми 500 млн АҚШ долларини ташкил этади. Lake City лойиҳасидир. Эътиборли жиҳати шундаки, «шаҳар ичида шаҳар» концепциясининг барча афзалликлари билан бир қаторда мажмуа ўз ичига Бахт кўлини ҳам киритади. Меҳмонхоналар, аквапарк, савдо ва кўнгилочар марказлар ва албатта, кўлга қараган ҳашаматли хонадонлар. Бугунги кунда қурилиш ишларига жадал тайёргарлик кетмоқда.

MJ Developers компаниясининг якуний натижаларини кўриш жуда қизиқ, чунки лойиҳалар истиқболли, ўзига хос ва қизиқарли кўринишга эгадир. Амалга ошгач, улар инфраструктура, таълим ва туризмнинг ривожланишига, албатта, ўз ҳиссаларини қўшадилар.

Веб-сайт: namangansquare.com

Телеграм-бот: @namangansquare_bot

Youtube канал: bit.ly/mjdevelopers

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид