Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мьянмадаги нефрит карьерида юз берган кўчкида 162 киши ҳалок бўлди
Мьянманинг Качин штатидаги нефрит карьерида юз берган кўчкида 162 киши ҳалок бўлди. Нефрит қазиб олиш ишлари расмий идораларнинг кучли ёмғирлар ҳақидаги огоҳлантиришига қарамай давом этган.
Воқеа маҳаллий вақт билан соат 8 атрофида Пхаканда юз берган. Мавсумий ёмғирлар оқибатида 300 метрдан баландроқ қоядан тоғ жинслари кўчкиси юз берган.
Воқеа жойида қутқарув операция олиб борилмоқда, кўчки остида одамлар қолаётган бўлиши мумкин.
Шунингдек, 54 киши жароҳат олган, улар шифохоналарга етказилган.
Пхакандаги нефрит карьерларида ҳалокатли кўчкилар тез-тез юз бериб туради. Карьерлар маъмуриятлари оғир техника ишловчи карьерларда хусусий қазиб олувчилар ишлашига рухсат беради. Улар шундоқ карьер чеккаларида жойлашиб, техника ўтказиб юборган тошларни излаш билан шуғулланишади. Аксарият ҳолларда айнан улар кўчкилар қурбонлари бўладилар.
Мавзуга оид
22:11 / 09.02.2026
Сицилиядаги шаҳар кўчки туфайли жар ёқасига келиб қолди
20:21 / 10.07.2025
Ҳиндистонда ит 67 кишини кўчкидан қутқариб қолди
07:51 / 28.06.2025
Колумбияда юз берган кўчки оқибатида 16 киши ҳалок бўлди
15:50 / 30.05.2025