Ўзбекистон | 18:48 / 04.07.2020
5518
2 дақиқада ўқилади

«Маданият уйи сўнгги 25 йил давомида фаолият юритмаган» – Қибрай тумани ҳокимлиги шов-шувларга муносабат билдирди

Қибрай тумани ҳокимлигининг маълум қилишича, туман ҳудудидаги бузилаётган маданият уйи ТашГРЭС томонидан қурилган бўлиб, унда бевосита ташкилотнинг маданий тадбирлари ташкил этилган. Маданият уйи охирги 25 йил давомида фаолият юритмаган.

«Мазкур маданият уйи «Тошкент иссиқлик электр станциялари» АЖ томонидан қурилган бўлиб, унда бевосита ташкилотнинг маданий тадбирлари ташкил этилган. Маданият уйи охирги 25 йил давомида фаолият юритмаган. Бино 2006 йилда тадбиркорга сотилган ва хусусий кўчмас мулкка айлантирилган.

Аммо шу кунга қадар иншоотдан бирор мақсад учун фойдаланилмагани боис, бузилиш ҳолатига келиб қолган. Маданият уйи бугунги кунда яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги сабабли, бузиб ташланиб, ўрнига 7 қаватли турар жой биноси қурилиши режалаштирилган», дейилади туман ҳокимлигининг хабарида.

Қайд этилишича, маданият уйи халқ орасида ТашГРЭС (ҳозир ТошИЭС АЖ)га тегишли бино сифатида қаралса-да, юридик жиҳатдан манзили: Тошкент шаҳар Юнусобод тумани "Посира" МФЙ ҳудудига киради.

Қибрай тумани ҳокимининг матбуот котиби Ҳабибулла Саъдуллаев Kun.uz мухбири билан суҳбатда маданиёт уйи биноси қурилгандан буён Маданият вазирлиги тасарруфида бўлмаганини маълум қилди.

Жамшид Ниёзов
Тайёрлаган Жамшид Ниёзов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид