Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қибрай туманида филтрсиз ишлаётган иссиқхоналар аниқланди
Тошкент ҳавосига салбий таъсир кўрсатаётган иссиқхоналар фаолиятини ўрганиш бўйича экологик рейдлар доирасида Қибрай туманида филтрсиз ёки стандартга жавоб бермайдиган қурилмалардан фойдаланаётган қатор хўжалик объектлари аниқланди. Масъулларга камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.
Фото: ФВВ
Тошкент шаҳри ва атроф ҳудудларда атмосфера ҳавоси сифатига салбий таъсир кўрсатаётган иссиқхоналар фаолиятини назорат қилиш мақсадида ўтказилаётган экологик рейдлар Қибрай туманида давом эттирилди.
Махсус комиссия раҳбарияти томонидан тумандаги бир қатор иссиқхоналар фаолияти ўрганилиб, экологик талабларга риоя этилиш ҳолати муҳокама қилинди. Текширишлар чоғида айрим иссиқхоналарда филтр ускуналарининг йўқлиги ёки стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланди.

Тумандаги иссиқхоналардан бирида филтр ускуналарини ўрнатишга кўмаклашиш юзасидан масъул ташкилот ва мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, Обод маҳалласида жойлашган иссиқхоналар ҳамда қўлбола усулда ўрнатилган қозонлар ҳолати кўздан кечирилиб, уларга зарур филтрларни ўрнатиш вазифаси белгиланди.
Рейдлар давомида айрим хўжалик объектларида атроф-муҳитга салбий таъсирни кучайтирувчи, филтрсиз ишлаётган қурилмалар аниқланди. Ушбу ҳолатлар бўйича хўжалик раҳбарлари билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда ва қисқа муддат ичида экологик талабларга мос филтрлар ўрнатиш, иш жараёнида меъёрларга қатъий риоя қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Комиссия ишчи гуруҳи томонидан ўтказилаётган рейдлар самарадорлиги танқидий таҳлил қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга қўшимча вазифалар юклатилди. Берилган топшириқлар ижроси белгиланган тартибда қатъий назоратга олингани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
17:31 / 04.12.2025
Паст Дарғомда чўчқахона эгалари ҳавони ифлослаб келгани аниқланди
09:34 / 04.12.2025
Тошкентда йўлларни ифлослаган юк машиналари бўйича рейдлар кучайтирилди
22:57 / 03.12.2025
Экология – ниҳоят сиёсий муаммога айланяптими?
20:28 / 03.12.2025