Жамият | 11:00 / 04.07.2020
9319
3 дақиқада ўқилади

Ривожланган сари яқинроқмиз: Havas’нинг 60-дискаунтери очилди

Havas’нинг 60-дискаунтери Янгийўл шаҳри, Тошкент кўчаси, 28-уй манзили бўйича очилди. Янги дўкон Сизга шинамлик бахш этишга ва ёқимли нархлар билан қувонтиришга тайёр.

Havas дискаунтерлар тармоғи халқимизга қулайлик бахш этиш, узоғини яқин қилиш ва зарурий маҳсулотларни ҳамёнбоп нархларда тақдим этиш мақсадида яратилган. Havas дискаунтерлари нафақат маблағингизни, балки вақтингизни ҳам тежайди.

Эндиликда бўш вақтингизни узоқда жойлашган дўконларга йўл олишга ёки нархларни таққослашга сарфлашнинг ҳожати йўқ. Уйингиз яқинида жойлашган Havas дискаунтерларидан фойдаланинг ва бўш вақтингизни яқинларингиз даврасида ўтказинг ёки севимли машғулотларингизга бағишланг.

“Юмшоқ” форматдаги дискаунтер бу нима?

Айтиш лозимки, Havas ўзида шинамлик ва ҳамёнбоп нархларни мужассамлаштирган “юмшоқ” дискаунтерлар турига киради. “Юмшоқ” дискаунтер нима дегани? Дискаунтер сўзи инглиз тилидаги discount сўзидан келиб чиққан бўлиб, ўзбек тилига чегирма деб таржима қилинади. “Юмшоқ” форматдаги дискаунтерларда меҳнат жараёнлари ва ишчилар сони юксак даражада оптималлаштирилган, аммо ҳар бир ходим юқори малакага эга универсал мутахассисдир. Шу сабабли бу турдаги дўконларда истеъмолчиларга доимо тўғри хизмат кўрсатилади.

Алоҳида айтиш лозимки, юмшоқ” дискаунтерларда мерчандайзингга алоҳида эътибор қаратилган. Токчадаги маҳсулотлар истеъмолчилар учун максимал даражада қулай жойлаштирилган, зарур маҳсулотларни топиш эса қийинчилик туғдирмайди.

Меҳнат ресурслари ва моддий ресурсларнинг оптимал тақсимланиши нархларни максимал даражада пасайтиришга ҳамда маҳсулотлар сифатига алоҳида эътибор қаратишга имкон яратади.

Таъкидлаш лозимки, дискаунтерларда сотилувчи маҳсулотларнинг сифат даражаси синчиклаб текширилади ва яроқсиз маҳсулотларнинг токчаларда пайдо бўлиши эҳтимоли деярли бутунлай бартараф этилади.

Меҳнат жараёнларини оптималлаштириш сифатли маҳсулотларни ҳамёнбоп нархларда сотиш имконини яратади. Бу эса ҳар бир истеъмолчи учун жуда муҳим.

60-дўкон - бу ҳали бошланиши. Havas жамоаси жадал суръатларда мунтазам ривожланмоқда ва янги уфқларни забт этишни давом эттирмоқда. Юртимиз аҳолиси ўз уйи яқинида ёқимли нархларда маҳсулот харид қилиш имкониятига эга бўлиши учун Havas дискаунтерларининг сони мунтазам ошиб бормоқда.

Havas дискаунтерлари Сизга қулайлик бағишлашдан доимо мамнун. Havas – барча зарурий маҳсулотлар уйингиз яқинида.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид