Коронавирус: Бир кунда учинчи ўлим қайд этилди, жами ўлим ҳолатлари сони 34тага етди
3 июль куни коронавирусга чалингани аниқланиб, 7-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган, Юнусобод туманида яшаган 49 ёшли аёл оламдан ўтди. Бу Ўзбекистонда коронавирус туфайли қайд этилган 34-ўлим бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда коронавирусга чалинган бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этгани ҳақида хабар берди.
«Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи, 49 ёшли Н.У. (аёл киши) бир неча кун давомида тана ҳароратининг кўтарилиши, томоғида оғриқ ва ҳолсизлик бўлишига қарамасдан шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилмаган.
Жорий йил 3 июль куни бемор хусусий клиникада коронавирусга таҳлил топширган. Шу куни аҳволи оғирлашганлиги сабабли 7-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилиб, сунъий нафас олиш аппаратига уланган.
Унга «Икки томонлама пневмония, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, кома I» ташхиси қўйилган. Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи малакали шифокорлар томонидан доимий назоратга олинган.
Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Шу тариқа, Ўзбекистонда илк марта бир кунда коронавирусдан учта ўлим ҳолати қайд этилди. Бугун кун давомида Тошкентда 71 ёшли аёл ва 45 ёшли эркак оламдан ўтгани хабар қилинганди.
Ҳозиргача Тошкентда 20, Наманганда 4, Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё ва Жиззахда 2тадан, Фарғона ва Қашқадарёда биттадан ўлим рўй берди.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022