Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 9800дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 121 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 5 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9829 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 106 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 7 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 1 нафари эса Сирдарё вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.», дейилади хабарда.
4 июль куни жами 312та янги ҳолат қайд этилди, шундан 142таси аҳоли орасида ва бу аҳоли орасида аниқланган кунлик ҳолатлар бўйича рекорд натижадир.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида жами 174 нафар бемор соғайиб, шу вақтгача касалликдан тузалиб чиққанлар сони 6425 нафарни ташкил этмоқда, икки киши вафот этиб, жами ўлимлар сони 31тага етди.
Айни вақтда шифохоналарда 3373 бемор даволанмоқда. Шундан 15 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
11:28 / 22.07.2024
Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?
17:25 / 20.07.2024
Дунё бўйлаб вабо тарқалиш хавфи жуда юқори баҳоланмоқда
19:59 / 09.07.2024