Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Россия тергов қўмитаси раиси ва яна 24 нафар россияликка қарши санкциялар киритди
Фото: KUN.UZ
Британия ташқи ишлар вазирлиги “Магнитский қонуни” доирасида санкциялар остига тушган фуқаролар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда 47 киши, жумладан 25 россиялик бор бўлиб, улар орасида Россия тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин, Россия бош прокурори ўринбосари Виктор Гринь ва Сергей Магнитскийнинг ҳибсга олиниши муддатини узайтирган судья Алексей Криворучко номлари келтирилган.
“Қора рўйхат”га тушганларга Британия ҳудудига кириш тақиқланади, уларнинг қироллик банкларидаги ҳисобрақамлари музлатилади. Санкцияларнинг киритилиши ҳақида аввалроқ Financial Times нашри маълум қилган.
“Биз охирги йилларда инсон ҳуқуқларининг энг қўпол бузилишларидан бирига алоқадорларга қарши санкциялар киритмоқдамиз. Рўйхатда биринчи бўлиб Россия тарихидаги энг йирик солиқ фирибгарлигини ошкор қилган ҳуқуқшунос Сергей Магнитскийни қийноққа солиш ва уни ўлдиришга алоқадор шахслар келади”, деб айтган Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб.
Россиянинг Лондондаги элчихонаси санкциялар эълон қилинишини нодўстона қадам деб атаган. Элчихона вакили Москва бунга нисбатан жавоб чоралари кўриши мумкинлигини айтган.
Санкциялар рўйхатига россияликлардан ташқари, роҳингя мусулмонларининг қатлиоми учун Мьянма армиясининг икки генерали, Шимолий Кореянинг икки компанияси, саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига алоқадор саудияликлар киритилган.
Европанинг инсон ҳуқуқлари бўйича суди Магнитскийнинг ўлимида Россияни жавобгар деб топган.
Мавзуга оид
20:23 / 15.04.2026
Шавкат Мирзиёев Сергей Кириенко бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди
19:20 / 15.04.2026
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати оқибатлари «ҳал этилганини» эълон қилди
19:06 / 15.04.2026
Россиядан 6 мингга яқин мигрант чиқариб юборилади
09:43 / 15.04.2026