Жаҳон | 21:29 / 06.07.2020
12793
1 дақиқада ўқилади

Россияда қурилаётган танкерга Нурсултон Назарбоев номи берилади

Россиянинг “Звезда” кемасозлик мажмуаси “Афрамакс” туридаги янги танкер қурилишини бошлади. Эътиборлиси, танкер 6 июлда 80 ёшини қаршилаган Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев шарафига унинг номи билан аталади.

Кеманинг қурилишига старт берилиши маросимида компания бош директори Сергей Целуйко ва Приморье ўлкаси губернатори Олег Кожемяко иштирок этган.

Компанияда таъкидланишича, унинг буюртмалари орасида шундай турдаги танкердан 12 таси бор. Ҳозирда верфда 5 та танкер қурилиши олиб борилмоқда. Ушбу танкернинг узунлиги 250 метрни, эни 44 метрни, сиғимдорлиги 114 тоннани ташкил қилади. Бу танкерлар Россияда қуриладиган илк шундай турдаги кемалар бўлади.

“Звезда” кемасозлик мажмуаси Приморье ўлкасининг Большой Камень шаҳрида қурилаётган корхона бўлиб, ушбу лойиҳа Роснефть” раҳбарлигида амалга оширилмоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид