Ковид, ковидли сўзи коронавируснинг расмий номи – COVID-19`дан олинган бўлиб, шу касалликка чалинган беморга нисбатан ишлатилади. COVID-19 сўзини ёзишни билмайдиганлар ҳам бу сўздан фойдаланади. Беморларга нисбатан «ковидли» сўзини ишлатишда эҳтиёткор бўлган маъқул, чунки бу сўз анча қўпол эшитилади.
Ковидиот пандемияга нисбатан жиддий муносабатда бўлмайдиганларга қўлланилади. Бундай тоифадаги инсонлар фейк хабарларни тарқатишади, ўз-ўзини изоляция қилиш тартибига амал қилишмайди. Шунингдек, коронавирус атрофида айланиб юрувчи фитна назарияларини илгари суришади.
Ковид-диссидент – ковидиотнинг бир тури. ОИВ/ОИТС- диссидентлар ҳам бўлиб, улар ОИТС борлигига ишонишмайди. Ҳукумат ва фармкомпаниялар шунчаки одамларни заҳарлаяпти, деган фикрда. Ковид-диссидентлар вирус билан зарарланганлар аслида бошқа касалликка чалинишган, деб ўйлашади. Аслида мавжуд бўлмаган эпидемияни башорат қилган Билл Гейтсни эса сафсатабозликда айблашади.
Коронаскептикларда ҳам вирус ҳақидаги маълумотларга тўлиқ ишонч йўқ, шунга қарамай улар фитна назарияларини қўллаб-қувватлашмайди. Уларнинг фикрича, муаммолар кўлами кенгайиб кетаверса, янада қаттиқ чора-тадбирларни қўлламаслик керак. Ўз-ўзини изоляциялаш мажбурий чора эмас, ҳар бир кишининг шахсий қарори бўлиши керак.
Коронаэнтузиастлар скептик ва диссидентларга қарши фикр билдишади. Улар карантин чоралари, жумладан, тиббий ниқобни доимий тақиб юришни тарғиб қилишади.
Коронафейклар ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда коронавирусга оид ваҳима уйғотувчи сохта ва асоссиз хабарлардир. Бунда Билл Гейтс ва 5G миноралари ҳақида уйдирмалар, ўзини дезинфекционист деб таништирган ўғрилар одамларни газ билан заҳарлаши тўғрисидаги ҳақиқатга тўғри келмайдиган гаплар ва бошқалар ўрин олган.
Карантикул. Март ойида ҳаммамиз таътилга, карантинга ёки ўз-ўзини изоляциялашга ўтдик. Ҳеч ким нима бўлаётганини тушунмасди. Тушунарсиз ҳолат «карантикул» («карантин» ва «каникул») сўзи пайдо бўлишига сабаб бўлди.
Коронапаника – одамларнинг пандемияга нисбатан реакцияси. Супермаркетларда озиқ-овқатлар тақчиллиги, сохта хабарларнинг тарқалиши, ҳақиқатга тўғри келмайдиган башоратлар ваҳиманинг натижасидир.
















