Ўзбекистонда 2020 йилнинг дастлабки чорагида ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этди
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2020 йилнинг 1-чорагида ишсизлик даражаси 9,4 фоизни, норасмий секторда меҳнат қилаётганлар сони 7 724 100 нафарни ташкил этганини маълум қилди.
“Тараққиёт стратегияси” марказида давлат дастурининг ижтимоий соҳадаги устувор йўналишларида белгиланган асосий бандлар ижроси муҳокамасига бағишлаб ўтказилган онлайн давра суҳбатида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакили Адиба Нуриддинова 2020 йилнинг илк чораги бўйича меҳнат кўрсаткичларини маълум қилди. Бу ҳақида Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2020 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон аҳолиси 33 млн 971 минг кишига етган бўлиб, шулардан 19 065 400 нафари мамлакат меҳнат ресурсларини ташкил этади.
“2020 йил биринчи чораги ҳолатига кўра, аҳолининг иқтисодий фаол қатлами 14 838 300 нафарни, иқтисодий нофаол қатлам 4 млн 277 минг нафар кишини ташкил этади. Иш билан банд аҳоли қатлами 13 438 600 киши бўлиб, шулардан 5 714 500 нафари расмий секторда, 7 724 100 нафари норасмий секторда меҳнат қилмоқда. Шунингдек, хорижга чиқиб меҳнат қилаётганлар сони 2 млн 273 минг нафарни ташкил этган.
Ишсизлик даражаси 9,4 фоизни (1 399 700 киши) кўрсатган”, дейилади вазирлик вакилининг ахборотида.
Мавзуга оид
07:50 / 02.11.2024
Бандлик вазирлиги ишсизлик даражаси камайганини маълум қилди
22:02 / 11.09.2024
Германиядаги йирик компаниялардан бирининг 15 мингга яқин ходими ишсиз қолиши мумкин
22:14 / 04.01.2024
Хитойдаги ишсизлик: Талабалар дипломнинг қадри тушиб кетганидан шикоят қилмоқда
15:21 / 27.09.2023