АҚШга бориш учун таклифнома олиб бераман деб икки кишини чув туширган фирибгар қўлга олинди
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, АҚШга бориш учун таклифнома олиб бераман деб икки кишини 4750 долларга туширган фирибгар қўлга олинган.
«2019 йилнинг сентябрь ойидан 28 октябрь кунига қадар 25 ёшли Б.Ғ., 35 ёшли танишининг ишончига кириб, унга 5.000 АҚШ доллари эвазига АҚШ давлатига боришга виза учун таклифнома қилиб беришни ваъда қилган. Танишидан 2.700 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Шунингдек, Б.Ғ. 26 ёшли Б.А.га ҳам 5.000 АҚШ доллари эвазига АҚШ давлатига боришга виза учун таклифнома қилиб беришни ваъда қилган. Бироқ уни алдаб, ундан 2.050 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани 6-сонли ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган», дейилади Тергов департаментининг хабарида.
Қайд этилишича, дастлабки тергов жараёнида Б.Ғ. томонидан етказилган моддий зарар жами 44 млн 950 минг 707 сўмни ташкил қилгани аниқланган. Гундан тергов жараёнида 946 минг 300 сўм қопланган. Б.Ғ. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан «шахсий кафиллик» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов департаменти жиноят иши бўйича айблов хулосаси тузилиб, тегишлилиги бўйича судловга ошириш масаласини кўриб чиқиш учун Шайхонтоҳур тумани прокуратурасига юборилганини маълум қилмоқда.
Мавзуга оид
18:45 / 21.11.2022
Алданиб қолманг: Telegram'да аҳолига пул тарқатилаётгани ҳақида ёлғон хабар айланиб юрибди
07:36 / 09.12.2021
Бухорода тадбиркорга банкдан 400 минг доллар кредит олишда ёрдам беришни ваъда қилган ССП ходими ушланди
17:39 / 06.12.2021
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари 29 минг доллар билан ушланди
13:25 / 06.12.2021