Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат юқори бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон ҳудудида ҳафта охиригача чилла даврига хос жуда иссиқ об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кундузи 37−40 даража, кечаси 21−24 даража атрофида бўлади. Республика шимоли, жануби ва чўл зонасида 42 даражагача кўтарилади.
13 июлдан бошлаб ҳафтанинг охиригача Ўзбекистон ҳудудида чилла даврига хос жуда иссиқ ҳаво кузатилади.
«Республика ҳудудидаги об-ҳавони атмосферадаги паст босимли майдон белгилайди. Бу ҳолат йилнинг ушбу пайти учун хосдир.
Июннинг охирида ва июлнинг бошида кузатилган нисбатан қулай ҳароратлардан сўнг мамлакатда бу ҳафта Туркманистондан кирадиган ҳақиқий ёз иссиғи бўлиши кутилмоқда.
Шу кунларда ҳарорат кечаси 21–24 даража, кундузи 37–40 даража атрофида бўлади, республика шимоли, жануби ва чўл зонасида эса 42 даражагача кўтарилади.
Бу ёз авжи учун хос бўлган меъёрий кўрсаткичлардан 4–6 даражага юқоридир. Бироқ бундай ҳароратлар мамлакатда деярли ҳар йили кузатилади», дейилади Ўзгидромет матбуот хизмати хабарида.
Республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15–20 метргача кучайиши ҳамда чанг кўтарилиши мумкин.
Мамлакатнинг бутун текислик қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат тоғли ва тоғолди ҳудудларда 13 июлдан 15 июлгача даврда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, ёғингарчилик асосан куннинг иккинчи ярмида кузатилиши мумкин.
Ўзбекистонда 14 июль куни 42 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-22 даража, кундузи 37-39 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғ ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.