Жаҳон | 19:54 / 13.07.2020
8312
2 дақиқада ўқилади

Европанинг 7 та йирик дарёсида тиббий ниқоблар ва қўлқоплардан иборат чиқинди аниқланди 

Европанинг йирик дарёларида экологлар “короначиқинди”ни аниқлашди. Тиббий чиқиндилар нафақат табиатни ифлослантиради, балки юқумли касаллик тарқалиши манбасига айланиши мумкин. 

Фото: twitter.com/OpresseMedia

Европадаги 7 та йирик дарёда тиббий ниқоблар ва қўлқоплар аниқланган. Бу ҳақда сув ресурсларини мониторинг қилиш жамғармаси Tara Ocean вакили Рома Хетингер маълум қилди.

Мутахассис гап қайси дарёлар ҳақида бораётганига ойдинлик киритмаган, бироқ жамғарма Темза, Эльба, Рейн, Сена, Эбро, Рона, Тибр, Гаронна ва Луара каби дарёларни ўрганади. 

Хетингер France Inter радиостанцияси эфирида июнда дарёларни ўрганган мутахассислар мунтазам равишда уларда ҳимоя воситаларини аниқлашганини маълум қилган. Мутахассис пропилендан тайёрланган қўлқоплар ва бир марталик ниқоблар тез парчаланиб кетишига умид билдирган, бироқ ушбу чиқинди денгизга тушган бўлиши мумкин.

“Бундай маълумотлар келажак учун хавотир уйғотади, чунки уларга кўра, чиқиндилар денгизга тушган бўлиши мумкин”, деб айтган Хетингер. 

Дарёларни ўрганган сузувчи лаборатория сардори Мартен Эртонинг таъкидлашича, экспедиция барча дарёлардан олинган сув намуналарида денгизда парчаланмайдиган микропластик аниқлаган. 

Мавзуга оид