Эммануэль Макрон коронавируснинг Францияга қайтаётгани белгилари ҳақида гапирди
Францияда коронавирус юқиши эпидемиясининг янгиланиши белгилари кўзга ташланмоқда, мамлакат касалланишнинг янги тўлқинига тайёргарлик кўрмоқда.
Le dauphine нашрига кўра, 14 июль, сешанба куни куни республика президенти Эммануэль Макрон шундай баёнот билан чиқиш қилган.
«Биз вирусни тия олдик, нормал ҳаётга ҳам қайтди, — деган Макрон, — Бизда бу яна бошланиши ҳақида белгилар бор».
Унинг сўзларига кўра, мамлакатда индивидуал ҳимоя воситалари, жумладан ниқоблар ва респираторлар захираси яратилган. Франция президенти республика инфекция тарқалишига қарши курашиш борасида катта тажрибага ҳам эга.
Макрон 1 августдан бошлаб ёпиқ жамоат жойларида мажбурий ниқоб режими жорий этилишини эълон қилди.
Wordometer халқаро статистик бюросининг маълумотларига кўра, Францияда COVID-19 пандемияси бошланганидан буён 172 377 киши касалланган, 30 029 киши вафот этган, 78 597 бемор тузалган.
Мавзуга оид
00:18 / 18.11.2022
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Францияга боради
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022