Ўзбекистон | 23:44 / 14.07.2020
85077
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кунлик тузалиш ҳолатлари сони бўйича янги рекорд қайд этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун Ўзбекистонда жами 297 бемор касалликдан соғайиб, бу борада янги рекорд қайд этилгани ҳақида хабар берди.

Бугун Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Андижон, Самарқанд, Навоий, Наманган, Қашқадарё ва Фарғонада жами 297 бемор тузалиб чиққан.

Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 29 нафар;
Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида 38 нафар;
Нуронийлар сиҳатгоҳида 41 нафар;
Вирусология илмий текшириш институти клиникасида 18 нафар;
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасида 5 нафар;
3-сон туғруқ комплексида 4 нафар;
Андижон вилоятида 111 нафар;
Самарқанд вилоятида 7 нафар;
Навоий вилоятида 19 нафар;
Наманган вилоятида 15 нафар;
Қашқадарё вилоятида 6 нафар;
Фарғона вилоятида 4 нафар.

«Шу тариқа, шифокорларимизнинг фидойилиги сабаб бугун 297 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди ва соғайиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд ўрнатилди.

Шундай қилиб, айни вақтда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 8327 нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги рекорд кўрсаткич жорий йилнинг 8 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда 249 нафар бемор тузалган эди.

 

Мавзуга оид