Жамият | 14:24 / 15.07.2020
5721
1 дақиқада ўқилади

Божхоначилар 1 миллиард сўмлик қинғирликни фош этишди

Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Сирдарё чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Ш.Ж. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси постдаги инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди.

Текширув давомида автотранспорт воситасида ҳужжатларда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган умумий қиймати  1 миллиард сўмлик 12 977 дона парфюмерия воситалари ва 18 581 дона автомобиль эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид