Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия ҳукумати туристларни Лондонга қайтишга чақирди
Мамлакатда COVID-19 сабабли 23 мартда карантин жорий этилганди. Чеклов чораларининг бир қисми июндан бекор қилинди, июлдан паблар, барлар, музейлар очилмоқда.
Британия ҳукумати туристларни Лондон марказига қайтиш ва коронавирус пандемияси оқибатидаги йўқотишлардан сўнг тикланаётган Британия пойтахти иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга чақирди.
"Бир неча ойлик локдаундан сўнг Лондоннинг диққатга сазовор жойлари, хусусан, дунёга машҳур музей ва галереялар, кўплаб бар ва ресторанлар ҳаётга қайтмоқда. Биз одамлар Лондон уларга нималарни таклиф қила олишини кўриш учун келишларини истаймиз, бу ерда ёзги таътиллар хавфсиз", - деди Британия рақамли технологиялар, медиа ва спорт вазирлиги вакили Найжел Хаддлстон.
Унинг қайд этишича, Лондонда туристлар оқимининг кўпайиши нафақат шаҳар, балки бутун мамлакат учун ҳам фойдалидир.
"Туризм соҳаси миллий иқтисодиётга сезиларли улуш қўшади, бандликни таъминлайди", - деди вазирлик вакили.
Мамлакатда COVID-19 сабабли 23 мартда карантин жорий этилганди. Чеклов чораларининг бир қисми июндан бекор қилинди, июлдан паблар, барлар, музейлар очилмоқда.
Мавзуга оид
08:39 / 04.05.2026
Дунёда биринчи давлат тўлиқ автоном дронлар галасини синовдан ўтказди
23:32 / 01.05.2026
Қирол ва қиролмас учрашуви. Чарлз III Оқ уйда орийча мастер-класс кўрсатди
20:53 / 01.05.2026
Уруш даврида ўзбекистонлик аскарга бошпана берган британиялик оила тақдирланди
23:09 / 28.04.2026