Жазоирда 12 йилга қамалган икки собиқ бош вазирнинг жазо муддати яна 10 йилга узайтирилди
Жазоир суди мамлакатнинг икки собиқ бош вазири Аҳмад Уяхью ҳамда Абдулмалик Селляля устидан ҳукм чиқарди. Йирик тадбиркор Муҳиддин Тахкутунинг ноқонуний фаолиятига шароит яратиб бергани учун икки собиқ бош вазир ўн йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Бу ҳақда Al Arabiya'га асосланиб ТАСС хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, собиқ бош вазирлар қўшимчасига 500 минг динордан (4 минг АҚШ доллари) жаримага ҳам тортилган. Олдинроқ бу икки собиқ бош вазир коррупцияда айбланиб, 12 йилдан қамоққа ҳукм қилинган ва улар аллақачон жазони ўтаётганди. Энди улар умумий ҳисобда 22 йилни қамоқда ўтказишади.
Маълумот учун, Жазоирда 2019 йилдан буён йирик коррупцияга қарши ҳаракатлар олиб борилмоқда. Унинг доирасида собиқ бош вазирлардан ташқари 8 нафар собиқ вазир пул ювиш, мансабдорларга босим ўтказиш ва ноқонуний бойлик орттириш айби билан 2 йилдан 20 йилгача қамалган.
Мавзуга оид
14:11 / 10.11.2023
Колумбия Жазоирни Ҳаага судида Исроилга қарши иш очиш режасида қўллаб-қувватлади
22:13 / 15.09.2023
Генерал Суровикин Жазоирда кўриниш берди
20:46 / 24.11.2022
Жазоир суди одамни ёқиб юборган 49 кишини ўлимга ҳукм қилди
10:36 / 10.09.2022