Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирусга чалинган ҳамда уни бошқаларга ҳам юқтирган шахслар жавобгарликка тортиладими? Бош давлат санитария инспектори жавоб берди
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков маълум қилишича, коронавирусга чалинганини била туриб уни бошқаларга ҳам юқтирган шахслар жавобгарликка тортилади.
«Агар бирорта одам коронавирус инфекциясига чалинганини била туриб оила аъзолари ёки ҳамкасбларининг ҳаётини хавф остида қолдирса, бунинг учун жазо бор. Шунинг учун агар биз коронавирусни юқтирганимизга амин бўлсак, нима қилиб бўлмасин касалликни бошқаларга юқтирмаслигимиз, бунинг олдини олишга ҳаракат қилишимиз керак. Агар бемор бошқаларнинг саломатлигини хавф остида қолдирса ва бу ишни била туриб амалга оширса, у ҳолда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади», дея Нурмат Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига кўра, инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш базавий ҳисоблаш миқдори (айни пайтда 223 минг сўм)нинг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш, касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Бош давлат санитария инспектори коронавирусга чалинган шахсларнинг қаердан ёки кимдан юқтиргани қандай аниқланиши ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди.
«Коронавирус инфекцияси билан зарарланиш ҳолатларининг барчасида эпидемиологик суриштирув тизими мавжуд. Ушбу тизимга кўра касалликни юқтирган шахс қаерларда бўлгани, қайси объектларга боргани суриштирилади. Шунингдек, бемор борган жойларда илгари ҳам коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари бўлган-бўлмаганига аниқлик киритилади. Шу тарзда эпидемиологик суриштирув давомида эпедимиологлар касаллик манбасини топишади.
Айрим ҳолларда касаллик юқиши қандай рўй берганини 100 фоиз аниқлик билан исботлаб бериш мумкин. Шу билан бирга, баъзид бунинг имкони бўлмаслигини ҳам ҳисобга олиш керак. Мана шу омилга кўра кўпинча эпедимиологик суриштирувларда касаллик қаерда юқтирилгани тахмин қилинади. Асосий вазифа касаллик ўчоғини аниқлашдан иборат. Сўнгра барча ҳаракатлар касаллик ўчоғини йўқ қилишга қаратилади», дейди Нурмат Отабеков.
Мавзуга оид
08:35 / 13.05.2026
Санэпидқўм: Ўзбекистонда ҳантавирус бўйича вазият барқарор
21:04 / 24.02.2026
2025 йилда республика бўйича 44 та ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилди – Санэпидқўмита
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
18:50 / 27.01.2026