Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 350 мингдан зиёд аёл узоқ муддатга хорижга кетган – вазирлик
Айни вақтда Ўзбекистонда 141 887 нафар ишсиз, 57 958 нафар кам таъминланган, 27 525 нафар уй-жойга муҳтож оилалар мавжуд. Шунингдек, 350 151 нафар хотин-қизлар узоқ муддатга хорижга кетган. Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Наврўз Мусаев иштирокидаги брифингда маълум қилинди.
Қайд этилишича, мамлакатда 25 ёшдан юқори хотин-қизлар қатламининг 39,3 фоизи ўрта, 47,9 фоизи ўрта-махсус, 12,7 фоизи олий маълумотга эга.
«Бугунги кунгача 150 мингдан ортиқ хотин-қизнинг бандлиги таъминланган бўлиб, шулардан 110 мингдан ортиғи ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган. 20 мингдан зиёд аёлга ўз-ўзини банд қилиш орқали вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари расмийлаштирилди. 8 мингдан ортиғига субсидиялар ажратилди. 426 нафар хотин-қизга 58 млрд сўмдан зиёд ҳажмдаги кредитлар ажратишга кўмаклашилди», дея вазирлик вакилининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
16:17 / 31.01.2026
Германияда ишсизлар сони уч миллиондан ошди
22:24 / 28.01.2026
Техник хато Amazon компаниясининг 16 минг кишини ишдан бўшатиш режасини ошкор қилди
10:03 / 13.11.2025
2025 йил III чораги: ишсизлар улуши 4,9 фоиз
19:45 / 07.11.2025