Жаҳон | 19:19 / 15.07.2020
4688
2 дақиқада ўқилади

Трамп Евроиттифоқни АҚШдан фойдаланишда айблади

Трампнинг сўзларига кўра, Европа иттифоқи "АҚШга ҳеч қачон яхши муносабатда бўлмаган" ва америкаликларга нисбатан адолатсиз муносабатда.

Америка президенти Дональд Трамп Евроиттифоқ АҚШдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш учун тузилганлигини айтди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Европа иттифоқи "АҚШга ҳеч қачон яхши муносабатда бўлмаган" ва америкаликларга нисбатан адолатсиз муносабатда.

"Европа иттифоқи Қўшма Штатлардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш учун тузилган. Улар АҚшдан фойдаланиб келмоқда", – Трамп.

Аммо кейинроқ у АҚШ ва Европа муносабатлари "жуда яхши"лиги, бироқ томонлар "улкан иқтисодий рақобатда" эканлигини қўшимча қилган. Унинг сўзларига кўра, Евроиттифоқ савдо масаласида АҚШга "жуда ёмон" муносабатда.

"Улар кўплаб ўн йилликлар давомида бизга нисбатан жудаям адолатсиз муносабатда бўлган. Бу муаммони ечиш жуда осон. Аслида мен муаммони буткул ҳал қилишга тайёр эдим, аммо бизда эпидемия бошланиб қолди", – деди АҚШ президенти.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид