Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ суди Apple Ирландияда 13 миллиард доллар солиқ тўлаши кераклиги тўғрисидаги қарорни бекор қилди
Apple 2014 йилда Ирландияда ушбу келишувларга мувофиқ мамлакатдаги 12,5 фоизлик ставка ўрнига 0,005 фоиз ставкада даромад солиғи тўлаган.
ЕИ суди Еврокомиссиянинг Apple Ирландияда 13 миллиард доллар солиқ тўлаши кераклиги тўғрисида чиқарилган қарорини бекор қилди. Бу ҳақда Business Insider хабар бермоқда.
Еврокомиссия Ирландиядаги юмшоқ солиқ тизими туфайли Apple бозорнинг бошқа иштирокчилари олдида асоссиз устуворликка эга бўлган деган хулосага келганди.
Business Insider нашрининг ёзишича, Apple 2018 йилда етишмаётган солиқ тўловини Ирландиядаги махсус ҳисобрақамга ўтказишни бошлаган, апелляцияси муваффақиятли якунланган тақдирда бу пулларни қайтариб олишга умид қилганди.
Ирландия ва Apple 1991 йилда солиқлар бўйича иккита келишув имзолаган. Еврокомиссиянинг таъкидлашича, Apple 2014 йилда Ирландияда ушбу келишувларга мувофиқ мамлакатдаги 12,5 фоизлик ставка ўрнига 0,005 фоиз ставкада даромад солиғи тўлаган.
Мавзуга оид
18:16 / 19.06.2026
Буклама iPhone Ultra хусусиятлари ошкор қилинди
18:14 / 18.06.2026
Apple смартфонлари қимматлайди - Тим Кук бунинг сабабини тушунтирди
11:30 / 10.06.2026
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
18:12 / 09.06.2026