Дастурхонга яширилган 235 миллион сўмлик дорилар фош этилди
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда кучли таъсир этувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида, фуқаро И.Д. бошқарувидаги “Ласетти” русумли енгил автомашина кузатувга олинди.
Шундан сўнг, Қува ҳудудида ушбу автомашина тўхтаганида, фуқаро А.Х. қўлидаги дастурхонга ўралган сават билан автомашина ёнига бориб, автомашинадан узатилган 1 дона қоғоз қутини дастурхони орасига солганида тезкор гуруҳ ходимлари томонидан қўлга олинди.
Текширув давомида, ушбу саватдаги қоғоз қутида умумий қиймати
235,2 миллион сўмлик жами 7840 дона “Регапен 300мг” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:56 / 06.11.2024
Тезкор қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари бождан озод қилинди
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
15:30 / 23.10.2024
9 ойда божхонада қанча қурол ва ўқ-дори ушлаб қолингани айтилди
18:08 / 01.10.2024