Ўзбекистон | 16:43 / 18.07.2020
12217
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон фармацевтика маҳсулотлари экспортини вақтинча тўхтатади

Фармацевтика маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш, шунингдек жисмоний шахслар томонидан уларни олиб чиқиш вақтинча тўхтатилади.

Фото: Reuters

Бу ҳақда Республика махсус комиссияси қарори қабул қилинди.

Шу билан бирга, айрим турдаги фармацевтика маҳсулотларини экспорт қилиш фақат Махсус комиссия қарорлари асосида амалга оширилади.

Маълум қилинишича, фармацевтика маҳсулотларини экспорт қилиш учун рухсат бериш тартиби кейинроқ эълон қилинади.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид