1 январгача электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестри яратилиши режалаштирилган
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июлдаги «Электрон ҳукумат тизимини янада ривожлантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестри яратилиши кўзда тутилган.
Ҳужжатда белгиланишича, 2021 йил 1 январга қадар электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестри яратилиши кўзда тутилган. Ушбу реестрга вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши бўлган хўжалик бирлашмаларининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари киритилади.
Шу билан бирга, «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизими модернизация қилиш ишларини амалга оширилиши белгиланган.
Ягона реестрининг ишга туширилиши давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари, ахборот ресурслари, маълумотлар базалари ва дастурий маҳсулотларининг ҳисобини юритиш, уларни яратиш бўйича лойиҳалар амалга оширилиши мониторингини юритиш ҳамда функционал вазифалари такрорланадиган ахборот тизимларини ишлаб чиқишнинг олдини олиш ва уларни ишлаб чиқиш бўйича ортиқча харажатларини қисқартиради.
Мазкур қарор билан давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини интеграция қилиш орқали «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимини жорий қилиш ҳам назарда тутилган бўлиб, ушбу тизим орқали давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш тартиби белгиланган. Қайд этилишича, бу тизим давлат органлари ва ташкилотларидан олинадиган мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш учун зарур бўлган маълумотларни онлайн равишда автоматик шаклда умумлаштириш, таҳлил қилиш ва келгусида прогнозлаш имконини беради.
Мавзуга оид
20:30 / 18.09.2024
Ўзбекистон электрон ҳукумат рейтингида 6 поғона юқорилади
12:37 / 21.07.2020
Ўзбекистон электрон ҳукуматни ривожлантириш даражаси бўйича рейтингда пастлади
21:27 / 08.06.2020
Рухсат бериш ва қарор қабул қилиш жараёнларини электрон шаклга ўтказиш бошланади. Мирзиёев АТ соҳаси бўйича йиғилиш ўтказди
09:52 / 12.05.2020