Иқтисодиёт | 14:27 / 20.07.2020
9243
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 10200 сўмдан ошди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 21 июль кунидан кучга киради.

Унга кўра долларнинг расмий курси 15,43 сўмга кўтарилиб, бир доллар 10210,39 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 148,12 сўмга ошиб, 11666,39 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 1,77 сўмга тушган ва 1 рубль 142,11 сўмни ташкил этган.

Мавзуга оид