Ўзбекистон | 15:29 / 20.07.2020
54922
1 дақиқада ўқилади

«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди

Бутун иш ҳафтаси мобайнида Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво иссиқ ва қуруқ бўлади, фақат бугун ва эртага республиканинг тоғолди ва тоғли туманларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳарорат бу кунларда кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража бўлади, республиканинг айрим жойларида (асосан, бу мамлакатнинг жанубий ва чўл зоналари) термометр устунчаси 42 даражага етади, бу меъёрий қийматлардан 4-6 даражага юқоридир.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, ҳарорат фонининг юқори бўлишига қарамасдан, бу минтақа учун аномал ҳарорат эмас. Масалан, 2018-2019 йилларда худди шу даврда кундузги ҳарорат 40-43 даражагача етган. Республика шимоли ва чўл зонасида ҳарорат қийматлари 44-46 даража бўлгани қайд этилган. 

Шу давр учун энг юқори ҳарорат Навоий вилоятидаги Бузаубой метеостанциясида 2019 йил 20 июлда қайд этилган, ўшанда ҳаво ҳарорати термометр устунчасининг 47,7 даража кўрсаткичида тўхтаган.

Мавзуга оид