Жамият | 12:18 / 20.07.2020
9910
1 дақиқада ўқилади

«Сомон ўрами» операцияси чиппакка чиқди – 8,8 тонна рангли металл фош бўлди

Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Фарғона” чегара божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда “Фарғона-Шоҳимардон” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган фуқаро А.А. бошқарувидаги “Мерседес-Бенц” русумли юк автотранспорт воситасини ўрнатилган тартибда тўхтатиб, назоратдан ўтказишди.

Аввалига фуқаро А.А. юкхонада сомон ўрамлари ортилганини маълум қилади. Бироқ текширув натижасида, зич қилиб жойланган сомон ўрамлари ортида қўшни мамлакатга олиб чиқиш мўлжалланган, умумий қиймати 35,2 миллион сўмлик 8,8 тонна оғирликдаги рангли металлар яширилганлиги аниқланди.

Қонунбузарнинг режаси чиппакка чиқди, ҳолат юзасидан эса божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид