Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кувайт жамғармаси Ўзбекистон тиббиёт муассасаларини ускуналар билан жиҳозлаш учун 5,6 млн доллар ажратиши мумкин
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси бош директорининг ўринбосари билан музокаралар ўтказди.
Фото: Shutterstock
2020 йил 21 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сиддиқов Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси (КАИТЖ) бош директорининг ўринбосари Марван Абдуллоҳ ал-Ғоним билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва КАИТЖ ўртасидаги молиявий-техник ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Жамғарманинг Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларда, хусусан қишлоқ ҳудудларида уй-жойлар қуриш, сув таъминоти тизимини яхшилаш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш соҳасидаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.
КАИТЖ бош директорининг ўринбосари коронавирусга қарши кураш доирасида Ўзбекистон тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш учун 5,6 миллион доллар миқдоридаги Жамғарма маблағларини йўналтириш тўғрисидаги Ўзбекистон томонининг таклифини қўллаб-қувватлади.
Музокаралар якунига кўра ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан КАИТЖ иштирокида турли лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилди.
Мавзуга оид
15:20 / 29.12.2025
Тиббиёт ходимлари фарзандларига контрактнинг 30 фоиз қисми қоплаб берилади
10:44 / 27.12.2025
Қирғизистонда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг ойлиги 2 баравар оширилади
22:57 / 23.12.2025
Тез ёрдамнинг етиб бориш вақти 3 баробар қисқарди – ССВ
17:35 / 13.12.2025