Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик миссияси декабрда Ўзбекистонга ташриф буюради
Рафаэл Гросси Ўзбекистон ядро дастурининг амалга оширилиши жараёнидан жуда мамнунлигини қайд этди.
2020 йил 20 июль куни Вена шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов БМТ бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси (БМТ ГМЖҚКБ) ижрочи директори Гада Вали, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) бош директори Рафаэл Гросси ва БМТ Саноатни ривожлантириш ташкилоти (UNIDO) бош директори Ли Ёнг билан учрашувлар ўтказди.
АЭХА томонидан Ўзбекистон ядровий инфратузилмасини ривожлантиришдаги муваффақиятли ҳамкорлик, хусусан, жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган республиканинг ядровий инфратузилмасини комплекс баҳолаш бўйича миссияга биргаликда тайёргарлик кўриш юқори баҳоланди.
Агентлик раҳбари Рафаэл Гросси Ўзбекистон ядро дастурининг амалга оширилиши жараёнидан жуда мамнунлигини ҳамда янги ядро давлатлари учун Ўзбекистон АЭХА билан муносабатларни қуриш бўйича намуна эканлигини қайд этди, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Таъкидланишича, АЭХА раҳбари техник кооперация лойиҳалари доирасида Ўзбекистон билан, хусусан Наманган онкологик диспансери, Республика эндокринология маркази, Самарқанд давлат университети ва Тошкент шаҳар онкология ва радиология маркази билан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлаган.
Мавзуга оид
16:52 / 10.06.2026
Шерзод Асадов Москвада Сергей Кириенко ва Дмитрий Песков билан учрашди
08:10 / 19.03.2026
Радиоактив материалларни ташишда хавфсизлик талаблари ишлаб чиқилди
14:24 / 11.03.2026
Еврокомиссия раҳбари: атом энергиясидан воз кечиш — “стратегик хато”
19:14 / 21.12.2025