Олимлар ультрабинафша коронавирусни ўлдиришини исботлашди
Олимлар фикрига кўра, ультрабинафша мебель, столлар, скамейкалар ва бошқа нарсалар юзасидаги коронавирусни ўлдиради.
Ультрабинафшага эга нурлар остида вирус етарли даражада тез нобуд бўлади. Ультрабинафша таъсири остида ҳам улар тезда ўлади.
Бундан хавфли вируслар билан ишлайдиган лабораторияларда дезинфекция усули сифатида фойдаланилади, деб «Г.П. Сомов номидаги эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот институти» экспериментал вирусология лабораториясининг етакчи илмий ходими Галина Компанец сўзларини келтирмоқда РИА Новости. Натижада, кўчада умумфойдаланадиган буюмлардан вирусни юқтириб олиш хавфи пасаяди.
Аммо, инфекцияни юқтириб олишнинг асосий йўли – ҳаво-томчи ҳисобланади. Демак, касал одам билан хоҳ кўчада, хоҳ ёпиқ бинода яқин алоқада бўлганда вирусни юқтириб олиш мумкин.
Ультрабинафша одамга юққан вирусга таъсир қилолмайди ёки организмни вирусларга таъсирчанлигини пасайтиролмайди. Бундан ташқари, Covid-19 зарралари чангга ўтириб, маълум вақт давомида ҳавода муаллақ туришга қодир. Шу туфайли ҳам ниқоб тақиш мажбурий бўлиб қолиши керак.
«Агар бу бевосита алоқа бўлса, масалан суҳбатлашганда, юз ниқоб билан ҳимояланмаган бўлса, йўтал ёки акса урганда инфекция юқиши мумкин», - деди эксперт.
Қуёш нурлари остида бўлишнинг катта афзаллиги бор. Ультрабинафша одам организмида витамин D ишлаб чиқишига сабаб бўлади. Унинг етишмовчилиги эса иммунитетни сусайтиради.
Мавзуга оид
17:49 / 14.08.2023
Ўзбекистонда коронавирусга қарши сут сотуви бошланди
18:58 / 06.05.2023
ЖССТ коронавирус ҳеч қачон бутунлай йўқ қилинмаслигини айтди
19:23 / 05.05.2023
ЖССТ коронавирус пандемияси тугаганини эълон қилди
18:19 / 02.05.2023