«Дераза остида қичқиришни бас қилинг»: Хабаровскнинг вақтинчалик губернатори норози аҳоли олдига чиқишдан бош тортди
Михаил Дегтярёв ўлка ҳукумати олдида йиғилаётган барчани «бор кучларини яхшиликка сарфлаш» ва «ёлғиз инсонларга озиқ-овқатлар етказиб бериш»га чақирди.
Хабаровск ўлкасининг вақтинчалик губернатори Михаил Дегтярёв «дераза остида қичқираётган» намойишчилар олдига чиқмаслигини айтди. У бу ҳақда Би-би-си мухбирига айтган.
«Чиқмайман! Одамлар олдига доим чиқаётганимни айтдим. Одамлар билан мулоқот қиламан – фақат тўғри шаклда. Шифокорлар билан, мижозлар билан, сиз билан, масалан... Лекин мана бундай ўртоқларнинг талаби билан... Бу нимаси? Бу на менга, на аксарият россияликлар овоз берган президентга ҳурматсизлик. На ўзига», — деди Дегтярёв.
Дегтярёв ўлка ҳукумати олдида йиғилаётган барчани «бор кучларини яхшиликка сарфлаш» ва «ёлғиз инсонларга озиқ-овқатлар етказиб бериш»га чақирди.
«Дераза остида қичқиришлар етар! Келинг, бирга ишлайлик, кейин кўрамиз. Бизда 22 млрд рубллик чала қурилишлар бор. Раҳбарнинг дераза остида қичқираётганлар билан гаплашишдан бошқа ишлари бор», — деб таъкидлади у.
Дегтярёв Сергей Фургалнинг ўрнига Хабаровск ўлкаси губернаторлигини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди. Фургал 10 июлда қотилликка алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинганди. Фургал ҳибсга олинганидан буён Хабаровскда намойишлар бўлиб ўтмоқда.
Мавзуга оид
12:20 / 04.10.2024
Хабаровск театридаги ёнғиндан кейин мигрантлар қўлга олинди
12:24 / 28.03.2024
Хабаровскда қийин аҳволда қолган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
09:56 / 29.08.2023
Россияда қонуний вакиллари бўлмаган 10 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди
16:39 / 10.02.2023