Трамп ва Путин телефон орқали гаплашишди. АҚШ президенти қуролланиш пойгаси ҳақида гап очди
АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамда Россия президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилишди. Бу ҳақда Кремль расмий сайтида хабар қилинган.
Манбада айтилишича, икки давлат етакчилари кўплаб мавзуларда суҳбатлашган.
Томонлар қуролли кучлар устидан назорат ва стратегик стабиллик ҳақида фикр алмашган. Кремль сайтида ёзилишича, суҳбат давомида томонлар БМТ хавфсизлик кенгашининг доимий вакиллари саммитини ўтказишда Россиянинг ташаббусини эътироф этган.
Оқ уй расмий вакили Жадда Диранинг маълум қилишича, Трамп Россия, Хитой ва АҚШ катта пуллар эвазига амалга ошириладиган қуролланиш пойгасини тўхтатишга умид билдирган. Шунингдек, Трамп ва Путин Эрон ядро дастури ҳақида гаплашиб, минтақавий ҳамда глобал стабилликни таъминлашда ядродан холи бўлишнинг ўрни катта эканини таъкидлашган.
Россия ва АҚШ президентлари суҳбат давомида ўзаро иқтисодий алоқаларни яхшилашга тайёр эканликларини билдиришган. Томонлар Вашингтон ва Москванинг коронавирусга қарши курашдаги ҳамкорлигини олқишлаган. Шунингдек, президентлар АҚШ ва Россия ҳамкорлигида амалга оширилган «Союз – Апполон» космик парвозининг 45 йиллиги билан бир-бирларини табриклашди.
Кремлда икки давлат етакчисининг мулоқоти конструктив ва мазмунли ўтгани эътироф этилди.
Мавзуга оид
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024
Путин Курск областини Трамп инаугурациясигача қайтармоқчи
22:35 / 11.11.2024