Ўзбекистон | 00:06 / 25.07.2020
46407
2 дақиқада ўқилади

Бир кунда 492та янги ҳолат аниқланиб, жами ҳолатлар сони 19 мингдан ошди

24 июль куни Ўзбекистонда яна 492 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилди ва жами касалланиш ҳолатлари сони 19360тага етди.

«Шу йилнинг 24 июль куни мамлакатимизда 492 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.

Бугун республиканинг 7 ҳудудида янги ҳолатлар аниқланди. Қаторасига учинчи кун кунлик ўсиш ҳолатлари сони 500дан кам бўлмоқда.

Профилактика мақсадида ва коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида - 492 ҳолат.

  • Тошкент шаҳрида 250 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 141 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 35 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 31 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 18 ҳолат;
  • Хоразм вилоятида 12 ҳолат;
  • Қорақалпоғистон Республикасида 5 ҳолат.

Тузалганлар (+323)
Бугун Ўзбекистоннинг 6 ҳудудида жами 323 нафар бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан соғайиб чиққанлар сони 10 минг 472 нафарга етди. Кунлик тузалишлар сони бўйича иккинчи кўрсаткич қайд этилди - бу борада рекорд 22 июль куни қайд этилган, ўша куни кун давомида 351 бемор касалликдан соғайгани тасдиқланганди.

  • Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 124 нафар;
  • Андижон вилоятида 95 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 63 нафар;
  • Навоий вилоятида 18 нафар;
  • Наманган вилоятида 13 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 10 нафар.

Шунингдек, Жиззах, Тошкент, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида биттадан ўлим қайд этилиб, жами ўлим ҳолатлари сони 106тага етди.

Айни пайтда 8 782 нафар бемор даволанмоқда, улардан 138 нафари оғир, 40 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 67 298 нафар, стационар карантинда эса 25 802 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Мавзуга оид