«E-IJRO AUKSION»: дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи бўйича савдолар қизғин ўтмоқда
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси орқали бугунги кунда 14 йўналишда савдолар шаффофлик тамойилларига асосан ташкил этиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 июлдаги «Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-3841-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда дарёлар ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишларига тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш тартибини жорий этиш мақсадида 2018 йилдан бошлаб ушбу рухсатномалар электрон аукцион орқали реализация қилина бошланди.
2020 йилнинг 6 ойи давомида бошланғич нархи 10,5 млрд сўм бўлган 28та дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи 11,4 млрд сўмга реализация қилинди.
Июль ойида савдо майдончаси орқали дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи фаол тарзда реализация қилинди. Буни 15 июль куни ўтказилган савдолар яққол кўрсатди:
- Наманган вилоятининг Наманган тумани Шамсикўл МФЙ ва Андижон вилоятининг Балиқчи тумани ҳудудларидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёси ўзанини (1-участка) тозалаш бўйича ишлаб чиқилган бошланғич нархи 350,1 млн сўм бўлган лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи учун аукцион савдосида 2,3 млрд сўм нарх тасдиқланди. Ғолиб 2023 йилнинг 1 мартига қадар лойиҳа бўйича 78500 метр куб қум-шағал захирасини қазиб олиши мумкинлиги белгиланган.
- Наманган вилоятининг Наманган тумани Шамсикўл МФЙ ва Андижон вилоятининг Балиқчи тумани ҳудудларидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёси ўзанини (3-участка) тозалаш бўйича ишлаб чиқилган бошланғич нархи 301 млн сўм бўлган лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи учун аукцион савдосида 1,2 млрд сўм нарх тасдиқланди. Ғолиб 2023 йилнинг 1 мартига қадар лойиҳа бўйича 67500 метр куб қум-шағал захирасини қазиб олиши мумкинлиги белгиланган.
Ҳозирги кунда e-auksion.uz электрон савдо майдончасида 7та дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи савдода турибди. Сиз ҳам ушбу ҳуқуқни қўлга киритинг!
«Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» PR хизмати
Мавзуга оид
09:27 / 02.12.2020
«E-IJRO AUKSION»: Ер қаъри участкалари 199 млрд сўмга сотилди
14:45 / 01.12.2020
«E-IJRO AUKSION»: йирик меҳмонхона мажмуаси савдога чиқарилди
18:43 / 11.11.2020
«E-IJRO AUKSION»: Ташқи реклама объектлари бўйича аукционлар ўтказилди
12:25 / 13.10.2020