Коронавирусга қарши курашга жалб қилинган ходимларга тўловлар тўланиши тўғрисида маълумот берилди
Коронавирусга қарши кураш тадбирлари учун жалб қилинган ходимларга тўловлар тўланиши тўғрисида маълумотнома очиқланди.
Молия вазирлиги хабарига кўра, Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий марказларига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган тадбирларга жами 1,1 трлн сўм маблағ ажратиб берилди.
Коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган тадбирларга жалб этилган тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимларнинг 97 372 нафарига 336,3 млрд. сўм қўшимча рағбатлантириш тўловлари тўланди.
Қайд этилишича, ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлари жами 77 294 нафар ходимга 122,7 млрд. сўм, шундан 20 739 нафар врачга – 48,4 млрд. сўм, 35 162 нафар ўрта тиббиёт ходимга – 48,4 млрд. сўм, 9 769 нафар кичик тиббиёт ходимга – 11,0 млрд. сўм ва 11 624 нафар бошқа ходимларга – 13,6 млрд. сўм тўланди.
14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари бўйича жами 8 607 нафар ходимга 193,6 млрд. сўм, шундан, 2 650 нафар врачга (ҳар бирига 25 млн. сўмдан) – 95,1 млрд. сўм, 3 218 нафар ўрта тиббиёт ходимга – 68,3 млрд. сўм, 1 539 нафар кичик тиббиёт ходимга – 21,8 млрд. сўм ва 1 200 нафар бошқа ходимларга – 8,4 млрд. сўм тўлангани айтилади.
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий марказлари ходимларининг лавозим маошига меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги ва оғир шароитлари учун белгиланадиган қўшимча тўловлар миқдорини тегишинча 15 фоиздан 50 фоизга ҳамда 40 фоиздан 75 фоизга ошириш ҳамда меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициентини 5 фоизга ошириш ҳисобига 11 471 нафар ходимга 19,9 млрд. сўм тўлаб берилди.
Мавзуга оид
17:49 / 14.08.2023
Ўзбекистонда коронавирусга қарши сут сотуви бошланди
18:58 / 06.05.2023
ЖССТ коронавирус ҳеч қачон бутунлай йўқ қилинмаслигини айтди
19:23 / 05.05.2023
ЖССТ коронавирус пандемияси тугаганини эълон қилди
18:19 / 02.05.2023