Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Товарларни етказиб беришнинг божхона органи томонидан белгиланган муддатига риоя этмаганлик бўйича маъмурий жавобгарлик бекор қилинади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.
Таклиф этилаётган ҳужжатга кўра, 227-4-модданинг (Товарлар, транспорт воситалари ва уларнинг ҳужжатларини божхона органининг рухсатисиз бериш, уларни йўқотиш ёки етказиб бермаслик) бешинчи қисми чиқариб ташланади.
Яъни, товарларни, транспорт воситаларини ва уларнинг ҳужжатларини етказиб беришнинг божхона органи томонидан белгиланган муддатига риоя қилмаслик бўйича маъмурий жавобгарлик бекор қилинади.
227-16-модда (Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқмаслик ёки уларни ушбу ҳудудга қайтариб олиб кирмаслик) олтинчи қисм билан тўлдирилади.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига илгари олиб кирилган транспорт воситасини божхона ҳудудидан ташқарига белгиланган муддатда олиб чиқмаган шахс, қонун ҳужжатларида назарда тутилган йиғимни ўз ихтиёри билан дарҳол тўлаган тақдирда, жавобгарликдан озод этилади.
Мавзуга оид
21:53 / 18.05.2026
Сотувчи харидорнинг қонуний талабини бажармаса, электрон платформа зиммасига ҳам масъулият юкланади
21:46 / 18.05.2026
Автомобил одометрини ўзгартириб, бу ҳақда харидорни огоҳлантирмаганлик учун жавобгарлик белгиланади
21:12 / 14.05.2026
Иссиқхонани иситишда мазут, битум ва шина ёққанлик учун жарималар белгиланди
12:21 / 09.05.2026