Ўзбекистон | 09:58 / 27.07.2020
11674
2 дақиқада ўқилади

Нью-Йорк ва Анқарага чартер рейслар ташкил этилмоқда

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» компания жорий йил 30 июль куни Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича чартер репатриация рейсини амалга оширади. Шунингдек, 29 июль куни Тошкент-Анқара-Тошкент йўналишида қўшимча чартер рейси йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда компания ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Тошкент-Нью-Йорк йўналишидаги парвоз учун жўнаш вақти 06.45да, учиш соат 11.00га (маҳаллий вақт билан) белгиланган. Шунингдек, Нью-Йорк-Тошкент йўналишида парвознинг жўнаши соат 13.00да, соат 11.00да + 1 (маҳаллий вақт билан) этиб белгиланган.

Тошкент-Нью-Йорк йўналиши бўйича авиачипталарни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Савдо марказий офисида соат 10:00дан биринчи бўлиб хизмат кўрсатиш асосида сотиб олиш мумкин. Бунинг учун, йўловчи тегишли ҳужжатларнинг асл нусхалари билан шахсан пайдо бўлиши керак:

Хорижий фуқаролар учун - паспорт;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун - паспорт ва кетиш учун асослар.

Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича авиачипталарни сотиб олиш учун йўловчилар Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йоркдаги Бош консуллигига мурожаат қилиши сўралади.

«Тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун, авиачипталарни сотиб олишни тезлаштиришда ўз хизматларини таклиф этадиган одамлардан ёрдам сўрамаслигингизни сўраймиз. Сизга чиптада кўрсатилган нархни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АК филиалининг кассасида тўлаган миқдорингиз билан солиштиришингизни тавсия қиламиз.», - дея қўшимча қилинган компания хабарида.

Бундан ташқари, Тошкент-Анқара йўналишидаги парвоз учун жўнаш вақти 10.30да, учиш соат 13.00га (маҳаллий вақт билан) белгиланган.

Мавзуга оид