Жакарта–Самарқанд чартер авиақатновини йўлга қўйиш режалаштириляпти
Индонезиянинг йирик туризм ассоциациялари билан келишувга мувофиқ, Жакарта–Самарқанд–Жакарта йўналишида авиақатновлар ташкил этиб, Жанубий-Шарқий Осиёдаги зиёратчиларни Ўзбекистонга жалб этиш режа қилинмоқда. Бу ҳақда Туризм қўмитаси Самарқанд вилоят бошқармаси раҳбари Ботир Нуриллаев вилоят кенгаши сессиясида маълум қилган.
Қайд этилишича, Самарқанд вилоятига зиёратчиларни жалб этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Индонезиянинг йирик туризм ассоциацияларидан ҳисобланган ASITA ва SAPUHI сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш орқали Самарқандга ҳар ҳафтада 2та авиақатнов ташкил этиш, 300 нафардан 500 нафаргача сайёҳларни бу қадимий шаҳарга олиб келиб, бу ерда уларни 2 кун давомида зиёрат объектларига олиб бориш, зиёрат турларини ташкил этиш бўйича келишувлар имзоланган.
Қайд этилишича, ҳозирда Жакарта–Самарқанд–Жакарта чартер авиақатновини ташкил этиш бўйича «Uzbekistan Airways» билан келишувлар олиб борилмоқда.
SAPUHI Индонезиядаги Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкиллаштирувчи асосий компания бўлса, ASITA йирик сайёҳлик компанияси ҳисобланади.
Б.Нуриллаевнинг маълум қилишича, дунё бўйлаб ҳар йили 148 миллион нафар сайёҳ зиёрат мақсадида сафарга чиқади. Ўзбекистонда ҳам зиёрат туризмини ривожлантириш учун етарлича шароит ва имкониятлар бор. Агар коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият қайта мураккаблашмаса, Самарқанд вилоятига келувчи зиёратчилар сонини 200 мингдан ошириш мумкин.
Хусусан, Индонезия, Туркия, Покистон, Малайзия, Татаристон, Чеченистон, Ҳиндистон, Бангладеш каби давлатлардан Имом Бухорий, Абу Мансур Мотуридий, Хўжа Аҳрор Вали ва Махдуми Аъзам меросига қизиқувчи сайёҳларни жалб қилиш мумкин.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024