Ўзбекистонда бир кунда 600га яқин бемор тузалди. Бу янги рекорд
27 июль куни республиканинг 8 ҳудудида жами 569 нафар бемор тузалди ва Ўзбекистонда шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 11674 нафарга етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар кўрсаткичи бўйича рекорд янгилангани ҳақида маълумот берди.
Бугун мамлакат ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 569 нафари соғайди. Шундан 337 нафари Тошкент шаҳридаги 20та шифохонада даволанаётган беморлардир.
- Тошкент шаҳрида 337 нафар;
- Тошкент вилоятида 75 нафар;
- Қашқадарёда 53 нафар;
- Андижонда 32 нафар;
- Наманганда 22 нафар;
- Сирдарёда 22 нафар;
- Фарғонада 15 нафар;
- Жиззахда 13 нафар.
«Шундай қилиб, юртимизда 11674 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган», дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа шу йилнинг 25 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 359 нафар бемор тузалганди.
Мавзуга оид
19:16 / 23.11.2024
Дунёдаги энг баланд ва энг паст бўйли аёллар Лондонда учрашди
16:11 / 22.10.2024
Канадалик эркак итларни сайр қилдириш бўйича жаҳон рекордини янгилади. У бир вақтда 38 та итнинг жиловини ушлаб юрган
19:43 / 21.10.2024
Ҳуманоид робот узунликка сакраш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
16:50 / 10.10.2024