Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Смартфонлар учун энг тезкор қувватлагич тақдим қилинди
Qualcomm компанияси смартфонлар учун дунёдаги энг тезкор қувватлагични тақдим қилди. Ушбу қувватлагич ёрдамида 4500 ампер-соатли аккумуляторни 50 фоизгача қувватлаш учун бор-йўғи 5 дақиқа талаб этилади.
Фото: Pixabay
Qualcomm Quick Charge 5 қувватлагичи Android операцион тизимида ишловчи смартфонлар учун мўлжалланган. Бу ҳақда компания баёнотида маълум қилинган.
Янги қувватлагич аввалги авлоддаги моделга нисбатан 4 марта кучлироқдир. Ундан Snapdragon 865 ва Snapdragon 865+ процессорларида ишловчи смартфонлар эгалари фойдаланишлари мумкин.
Таъкидланишича, Quick Charging 5 стандартини қўллаб-қувватловчи илк гаджетлар бозорда 2020 йилнинг 3-чорагида пайдо бўлади.
Мавзуга оид
15:29 / 24.12.2025
10 000 мА·соат, вентилятор ва флагман чип: Honor Win нимаси билан шов-шув бўлмоқда?
20:27 / 08.12.2025
Смартфон туфайли болаларда депрессия ва семизлик ривожланиши мумкин – тадқиқот
23:08 / 07.12.2025
Xiaomi уч букланадиган смартфонини қачон чиқариши маълум қилинди
22:20 / 04.12.2025