Лукашенконинг сайловдаги рақиби Қрим кимники эканлиги ҳақидаги саволга жавоб қайтарди
Светлана Тихановская эри бир пайтлар Россияда ишлагани унинг россияпараст эканлигини англатмаслигини айтди.
Беларусь президентлигига номзод Светлана Тихановская танқидчиларнинг унинг сайлов кампаниясидан "Россия излари"ни топишга уринишларини тушунмаслигини айтди.
Аввалроқ видеоблогер Сергей Тихановский Беларусда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида қатнашишни режалаштирган, аммо марказий сайлов комиссияси унинг номзодини рўйхатга олмаганди. Унинг турмуш ўртоғи Светлана сайловда ўз номзоди билан иштирок этишга қарор қилди ва етарли имзо тўплаб рўйхатга олинди. Тихановский ҳозирда жамоат тартибини қўпол равишда бузиш бўйича жиноят иши доирасида тергов изоляторида сақланмоқда.
"Эримни яхши билишимга ишонаман. Агарда кимдир бир пайтлар Россияда ишлаган бўлса, уни россияпарастликда айблаш мумкин эмас. Бизда ҳамма Россияда ишлайди, пул топгани боради", - деди Тихановская "Еврорадио" радиоси эфирида.
У шунингдек, Қрим кимники эканлиги тўғрисидаги саволга ҳам жавоб қайтарди.
"Бу жуда оғриқли савол. Бу савол одамларни айиради ва улар буни муҳокама қилиш чоғида бир-бирлари билан тўқнашади. Мамлакатимизда ва халқаро қонунларда қабул қилинганидек, Қрим юридик жиҳатдан Украинаники, амалий жиҳатдан эса Россияники десам бўладими? Мени бошқа қийнаманг", - деди Тихановская.
Қрим 2014 йил мартда бўлиб ўтган референдумдан сўнг Россия таркибига қўшилган. Украина Қримни ўзининг вақтинчалик босиб олинган ҳудуди деб ҳисоблайди.
Тихановская аввалроқ мамлакат президенти Александр Лукашенко билан биргаликда халқ ва парламентга мурожаат қилмоқчи эканлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:20 / 11.11.2024
Трамп жамоаси «йўқотилган Қрим» ҳақидаги сўзлардан бош тортди
23:37 / 17.10.2024
Эстония қримтатарларнинг депортациясини геноцид деб тан олди
22:45 / 09.10.2024
«Цистерналар портлашни бошлайди». Қримдаги йирик нефт базасида бошланган ёнғинни 3 кундан бери ўчириб бўлмаяпти
15:53 / 10.09.2024