Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миграция агентлиги Россияда ишлаш истагидаги ўзбекистонликларга имтиҳонларга масофадан тайёрланишни таклиф этди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишлаш истагидаги ўзбекистонликларга имтиҳонларга масофадан тайёрланишни таклиф этди. Қайд этилишича, фуқароларимиз уйидан туриб рус тили, Россия қонунчилиги ва тарихи бўйича билим олишлари ва ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома олишда талаб этиладиган сертификатига эга бўлишлари мумкин.
«Россия халқлар дўстлиги университети COVID-19 пандемияси сабабли эълон қилинган карантин чекловлари тугаганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун рус тили, Россия Федерацияси қонунчилиги ва тарихи бўйича масофадан туриб онлайн форматда ўқитишни бошлайди.
Энди мазкур университетда ўқиш учун Россияга бориш шарт эмас. Фуқаролар ўз уйидан туриб рус тили, Россия Федерацияси қонунчилиги ва тарихи бўйича билим олиш ва махсус сертификатига эга бўлиши мумкин», дейилади расмий хабарда.
Қайд этилишича, ўқув курсларида:
– рус тили бўйича билимга эга фуқаролар Россия халқлар дўстлиги университети сертификатини олиш учун 1 ҳафталик имтиҳонга тайёрлов курсида бепул ўқишади. Имтиҳон учун тўлов 720 000 сўмни (4900 рубль)ни ташкил этади;
– рус тили, Россия Федерацияси қонунчилиги ва тарихи бўйича ўқиш истагида бўлган фуқаролар учун 72 соатлик ўқиш харажатлари 1 млн 470 минг сўмни (10 минг рубль) ташкил этади.
Миграция агентлигининг хабар беришича, ўқиш истагида бўлган фуқаролар учун рўйхатга олиш бошланган. Бунинг учун агентликка ёки унинг ҳудудий филиалларига мурожаат қилиш ҳамда масъул операторлар орқали “labormigration.uz” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтиш талаб этилади.
Мавзуга оид
08:35 / 06.06.2026
Сербияда оғир вазиятда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:13 / 30.05.2026
Миграция агентлиги хорижга ишга борувчиларни тўлов қилишда алданиб қолмасликка чақирди
18:05 / 11.02.2026