Ўрта Чирчиқдаги газобетон корхонасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Тошкент ва Нурафшон шаҳарларидаги қурилишларда ишлатилмоқда
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Ўрта Чирчиқ туманида фаолият юритаётган корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Tashkent City ҳамда Nurafshon Smart City мажмуаларидаги қурилишларда ишлатилмоқда.
Қайд этилишича, Ўрта Чирчиқ туманидаги Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси 2019 йил ноябр ойида бошлаган бўлиб, бу ерда 50 та иш ўрни яратилган. Корхонада қурилишда фойдаланиш учун пишиқ ғишт ўрнини босувчи, иссиқлик ва совуқликка чидамли замонавий ҳисобланган газобетон маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ички бозорга етказиб бериляпти.
«Ўтган йили ноябрь ва декабрь ойларида корхона 1 миллиард сўмли маҳсулот ишлаб чиқарган. 2020 йилнинг ўтган 6 ойи давомида эса 7000 метр куб ёки 3,8 миллиард сўмлик газобетон маҳсулоти тайёрлаган.
Корхона бир йилда 110 минг куб метр ёки 55 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқарилаётган газобетонлар Tashkent City ҳамда Nurafshon Smart City қурили шида ишлатилмоқда. Келгусида уларни экспортга, яъни Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларига жўнатиш ҳам режалаштирилган», дейилади вилоят ҳокимлигининг Kun.uz’га тақдим этган маълумотида.
Хитойлик инвесторлар томонидан мазкур лойиҳага 6 миллион 300 минг доллар миқдорида инвестиция йўналтирилган. Газобетон ишлаб чиқарувчи махсус техникалар Хитойдан олиб келинган. Корхонада иш тўлиқ карантин қоидалари асосида олиб борилмоқда. Ҳар куни ишчиларга қўлқоп ва тиббий ниқоблар тарқатиляпти. Шунингдек, ишчи-хизматчилар 3 маҳал иссиқ овқат билан ҳам таъминланган.
Мавзуга оид
10:40 / 08.10.2024
Ўрта Чирчиқда ноқонуний тарзда балиқ овлаган шахслар табиатга 42 млн сўм зарар етказди
18:26 / 17.07.2024
Янги Тошкент ҳудудига ўтаётган маҳаллалар маълум қилинди
13:19 / 15.07.2024
Тошкент вилоятида 40 минг долларга 15 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
08:03 / 10.07.2024