Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилди
Кенгаш Давлат дастурларига гендер ёндашувларни жорий этиш йўли билан гендер тенгликка кўмаклашади ва қонун ижодкорлиги фаолиятининг барча босқичларида гендер таҳлилни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ҳузурида Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгаш тузилди.
Мувофиқлаштирувчи Кенгаш доимий фаолият юритувчи маслаҳат органи бўлиб, давлат ва хусусий сектор ўртасида ҳамкорлик механизмларини кучайтириш, шунингдек тараққиёт бўйича ҳамкорлар ва фуқаролик жамияти билан хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича очиқ мулоқотни таъминлаш учун экспертлик, ахборот ва маслаҳат таъминоти учун ташкил этилди.
Кенгашнинг асосий мақсади Давлат дастурларига гендер ёндашувларни жорий этиш йўли билан гендер тенгликка кўмаклашиш ва қонун ижодкорлиги фаолиятининг барча босқичларида гендер таҳлилни амалга оширишдан иборат.
Шунингдек, янги тузилма Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича таклифлар киритади.
Мавзуга оид
11:08 / 12.11.2025
Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилади — Президент фармони
15:17 / 03.11.2025
Стратегик тузилмалар янгиланди: президент ҳузурида янги кенгаш ва агентлик
14:26 / 21.07.2025
Хорижий инвесторлар кенгаши Ўзбекистон томонининг янгиланган таркиби тасдиқланди
11:30 / 14.07.2025