Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Стратегик тузилмалар янгиланди: президент ҳузурида янги кенгаш ва агентлик
Президентнинг ПФ–201-сон фармонига мувофиқ, стратегик режалаштириш ва ислоҳотларни бошқариш архитектураси янгиланди. Мутлақо янги ҳуқуқий ном ва ваколатлар билан кенгаш ҳамда агентлик қайта ташкил этилди, уларнинг вазифалари аниқ белгилаб берилди.
Фармонга кўра, қуйидаги қайта ташкил этиш чоралари амалга оширилди:
- Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини ташкил қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш — Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик режалаштириш ва ривожланиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш этиб қайта ташкил этилди;
- президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги — Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги этиб қайта ташкил этилди.
- Стратегик ислоҳотлар агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси — президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси этиб қайта ташкил этилди.
Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг мақоми ва вазифалари:
- кенгаш вазирлик ва идоралар, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг стратегик режалаштириш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштирадиган идоралараро коллегиал орган ҳисобланади;
- кенгаш 1- ва 2-даражали стратегик ҳужжатлар лойиҳаларини (концепциялар ва стратегиялар) уларни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқади.
Маъқулланган лойиҳалар кейинги тартибда Президентга киритилади.
ПФ–201 билан 2025 йил 1 ноябрдан стратегик режалаштиришнинг уч босқичли иерархияси — концепция (7+ йил, қонун билан), стратегия (4–7 йил, президент ҳужжатлари билан), дастур (1–3 йил, президент/Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан) — амалиётга жорий этилган эди. Янгиланган тузилмалар ушбу занжирни уйғунлаштириш, мониторинг ва баҳолашни кучайтиришга хизмат қилади.
Мавзуга оид
15:18 / 04.12.2025
Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий инструментлари жорий этилади
08:09 / 04.12.2025
Қурилишда зилзилабардошлик талаблари бузилса, жавобгарлик оширилади
09:50 / 02.12.2025
2026 йилдан кўп қаватли уйга қўшимча қават қўшиш учун лойиҳани қайта расмийлаштириш тақиқланади
13:23 / 26.11.2025